Тобора оммалашиб бораётган киберспортдан 2017 йил давомида ким қанча даромад қилди? «Nuz.uz» нашри e-Sports Earnings порталига асосланиб, бу саволга ойдинлик киритди.
Унга кўра, ўзбекистонлик киберспортчилар ўтган йил давомида жами 1 512 доллар ишлаб топган. Аслида 2017 йил давомида фақатгина икки нафар ўзбекистонлик киберспортчига халқаро мусобақаларда иштирок этиш насиб қилган.
Бу кўрсаткич бобида ўзбекистонликлар дунё рейтингида 128 мамлакат орасида 96-ўриндан жой олди. Пешқадамлик эса йил давомида 15 миллион 773 минг 974 доллар ишлаб топган хитойликларга насиб қилди. Хитойдан халқаро ўйинларда 990 киберспортчи иштирок этган.
Иккинчи поғона 2 758 спортчиси билан 14 миллион 712 минг 508 доллар ишлаган америкаликларга насиб қилди. Жанубий Кореянинг 879 геймери эса жами 12 миллион 11 минг 167 доллар жамғарди.
Рўйхатда россиялик киберспортчилар 3,5 миллион доллар билан 8-ўриндан жой олган. Украина эса 11-поғона билан чекланди. Қўшни қозоғистонлик 50 киберспортчи 626,5 минг доллар ишлаб олган.
Изоҳ (0)