Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон кичик армия ташкил этди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
«Ал-Ажраб шамшири» деб номланган тизим 2015 йилда шакллантирилганди, бироқ унинг таркибида тўғридан-тўғри ва фақат валиаҳд шаҳзодага бўйсунадиган бўлинма борлиги энди маълум бўлди.
Бўлинма жиддий тайёргарликдан ўтган 5 минг нафар зобит ва аскардан иборат. Улар орасида махсус кучлар, ҳаво десанти, жанговар сузувчилар, мерганлар, норозиликларни бостириш ва миналардан зарарсизлантириш отрядалари бор.
Кичик армия вазифалари сирасига подшоҳ ва валиаҳд шаҳзодани ҳимоялашдан ташқари, қароргоҳлар, ўта муҳим шахсларни қўриқлаш, ҳукмдор ва валиаҳд шаҳзода ташкиллаган барча тадбирларда хавфсизликни таъминлаш киради.
Изоҳ (0)