«Манчестер Сити» Англия Лига Кубогининг финалига биринчи қадамни ташлади.
Ярим финалда «Бристоль Сити» билан тўқнаш келган «шаҳарликлар» иродали ғалабани қўлга киритди. Ғалаба голи ҳакам ҳуштаги чалинишига саноқли сониялар қолганида Агуэро томонидан урилди.
Регламентга кўра, Лига Кубогида ярим финал беллашувларигина уй-сафар тизимидан иборат бўлади. Томонлар 23 январь куни жавоб ўйинида майдонга тушади. Қайд этиш керак, «Бристоль Сити» футболчилари чорак финалда «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилишга муваффақ бўлганди. Сал қолса қуйи лига вакили «Сити» майдонида ҳам сенсацион натижа қайд этиши мумкин эди.
Бугун — 10 январь куни ярим финалнинг иккинчи бўлиб ўтади. Лондон дербиси доирасидаги ўйинда «Челси» ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилади. Мазкур икки клубнинг АПЛдаги ҳар икки тўқнашувида ҳам ғолибни аниқлаб бўлмаганди — 0:0, 2:2.
Англия Лига Кубоги Ярим финал 9 январь, сешанба
«Манчестер Сити» — «Бристоль Сити» 2:1
Голлар: Бобби Рид, 44-пен (0:1). Кевин де Брюйне, 55 (1:1). Серхио Агуэро, 92+ (2:1).10 январь, чоршанба«Челси» — «Арсенал» 01:00
Изоҳ (0)