Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Филиппе Коутиньо «Барселона» либосини кийгач, «Championat.asia» нашри унга тегишли бўлган кичик тарихни ўртага ташлади.

«Барселона» миссияни уддалади. Карикатуралар қаҳрамонига айланган Филиппе Коутиньо фотогалереяси

АПЛ мухлислари «Барселона» варианти йўқ вақтида ҳам Филиппенинг нималарга қодир экани ҳақида яхши биларди. Фақатгина Ла Лига ўйинларини томоша қилганлар эса, Коутиньо ҳақида кўп нарса билмасликлари мумкин. Қуйида, футболчи ҳақида айрим ҳақиқатлар баён этилган.

Филиппе Коутиньо «Барселона»нинг катта ғалабасидан 24 кун ўтиб дунёга келганди. 1992 йилнинг май ойида каталонияликлар Англиядаги машҳур «Уэмбли» стадионига келди ва ортга Европа Чемпионлар Кубоги билан қайтди. Бу вақтда табиийки, Коутиньонинг ота-онаси бўлажак юлдузнинг дунёга келишини сабрсизлик билан кутаётганди. Футболчи 12 июнь санасида илк бор ҳаётни кўрди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Барселона» билан шартнома имзолаб, суперюлдузга айланган Коутиньо катта футболда 77 та гол уриб улгурган. Бунинг учун футболчига 337 та ўйин керак бўлди. У 32 бор Бразилия термаси сафида майдонга тушди. Қолган 305 учрашув эса клублар чекига тушди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Коутиньо жарима майдончасининг ташқарисидан гол уришни қойил қилади. Тика-такаси билан дарвоза чизиғига жуда яқин келиб қоладиган «Барселона» учун Филиппе бу борада ноодатий фигурага айланса, ажаб эмас. Қаҳрамонимиз 2016/17 йилги мавсум АПЛда жарима майдончаси ташқарисидан урилган голлари сони бўйича ҳаммани ортда қолдирди. Майдонча чизиғини кесиб ўтмагани ҳолда Коутиньо 6 та гол нишонлаганди. Шуларнинг 3 тасини у жарима зарбасидан урди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Барселона»да Коутиньо ўзини ёлғиз ҳис қилмайди. Луис Суарес «Ливерпуль»ни тарк этгунига қадар бразилиялик билан 1,5 йил давомида голларини бирга нишонлаганди. Рафинья Алкантара ва Паулиньо эса Бразилия термаси урган голларни Коутиньо билан бирга нишонлашга одатланиб қолган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Коутиньо футболчи бўлишни орзу қилибдики, асосан 15 мутахассис қўл остида футбол сир асрорларини ўрганди. Уларнинг ҳар биридан нимадир олган юлдуз, бугунги даражасига етди. Демак, унга меҳнати сингган кишиларни эслаб ўтиш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Фото: АПЛ

Фото: АПЛ
  • Доривал Жуниор — «Васко де Гама»
  • Вагнер Манчини — «Васко де Гама»
  • Карлос Роберто Гаучо — «Васко де Гама»
  • Рафаэль Бенитес — «Интер»
  • Мано Менезес — Бразилия термаси
  • Леонардо — «Интер»
  • Жан-Пьеро Гасперини «Интер»
  • Клаудио Раньери — «Интер»
  • Андреа Страмаччиони — «Интер»
  • Луис Фелипе Сколари — Бразилия термаси
  • Маурисио Почеттино — «Эспаньол»
  • Брендан Рожерс — «Ливерпуль»
  • Дунга — Бразилия термаси
  • Юрген Клопп — «Ливерпуль»
  • Тите — Бразилия термаси.
Коутиньо «Камп Ноу»да майдонга бир мартагина тушганди. Ўшанда у «Эспаньол» сафида «Барселона»га қарши ўйнаган. 2012 йилнинг 5 майида ўтган учрашувда «Барселона» 4:0 ҳисобида зафар қучди. Айни вақтда «Тоттенҳэм»да ишлаётган Почеттино Коутиньони 65-дақиқага келиб майдонга чиқарди.

2016 йилнинг 6 август куни Коутиньо «Барселона»дан аламини олганди. «Ливерпуль» сафида у каталонияликларга қарши майдонга чиқди. Беллашув «мерсисайд» клубининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. «Уэмбли»даги Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги ўйинда Коутиньо бир тайм ўйнади. «Барселона» ўша вақтдаёқ Филиппени кўз остига олиб қўйган бўлса, ажаб эмас.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Ливерпуль» мухлислари Коутиньодан норози бўлгани бор гап. Бироқ улар бу футболчини барибир ширин хотиралар билан эслаб қолади. Ахир Коутиньо кетма-кет икки мавсум — 2015 ва 2016 йилларда ўз клубининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.

Фото: «Ливерпуль»

Фото: «Ливерпуль»

Коутиньо — оилапарвар. У бўлажак аёли Айнани 14 ёшида учратиб қолганди. Улар ҳозирга-да бирга. Жуфтлик 2012 йил расман никоҳдан ўтиб, янги турмуш қурганди. 2015 йилда бу жажжи оилада Мария исмли қизча дунёга келди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда