Ҳар йили мавсумий грипп келтириб чиқарадиган респиратор касалликлардан дунё бўйича 650 000 киши вафот этади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб, «Корреспондент.net» деб хабар бермоқда.
«АҚШдаги касалликлар назорати ва профилактикаси бўйича марказлар, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича глобал ҳамкорларнинг янги баҳолашларига кўра, ҳар йили мавсумий грипп келтириб чиқарадиган респиратор касалликлардан дунё бўйича 650 000 киши вафот этади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ривожланган мамлакатларда грипп оқибатида вафот этган беш ёшгача бўлган болалар ўлими ички нафас олиш йўлларига инфекция тушиши билан боғлиқ. Бироқ, ривожланмаган давлатларда мавсумий грипп эпидемиясининг асоратлари яхши ўрганилмаган.
Изоҳ (0)