Корея ярим оролида можаро юзага келган тақдирда ҳодисалар «Тахтлар ўйини» сериалини эслатган бўларди. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдачилари қўмондони генерал Роберт Неллер маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
У уруш оқибатида «кўплаб инсонлар» жабрланиши ҳақида огоҳлантирди.
Генерал Корея ярим оролидаги эҳтимолий уруш асосан саҳро жойларида кечаётган охирги жанговар ҳаракатларга ўхшамаслиги сабабли қўл остидагиларни воқеаларнинг исталган ривожига тайёр туришга чақирди.
Изоҳ (0)