АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни қабул қилади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Давлат раҳбарлари «минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва яхшилаш»ни муҳокама қилиши билдирилмоқда.
Шунингдек, Трамп ва Назарбоевнинг мулоқотида халқаро сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)