АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари B-52H стратегик бомбардимончиларини Буюк Британия авиабазаларига юборди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Трансатлантик парвоздан сўнг Ферфорд авиабазасига Қўшма Штатларнинг икки стратегик бомбардимончиси қўнгани билдирилмоқда. Яна бир самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Милденхолл авиабазасига қўнди.
Уларнинг уччови ҳам АҚШнинг Шимолий Дакота штатидаги Майнот авиабазасида жойлашган 5-бомбардимончи авиақанот таркибига киради.
Стратегик бомбардимончилар Европага юборилишидан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар ошкор этилмади.
Изоҳ (0)