Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳамма нарсага ҳар хил нуқтаи назар билан қарасангиз мақсадингизга ўйлаганингиздан кўра тезроқ эриша олишингиз мумкинлигини тушунасиз.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock
  1. Эҳтиросли мақсадлар қўйинг

Агар мақсадлар:
  • ички турткига асосланган бўлса,
  • жуда мураккаб бўлса (акс ҳолда улар руҳлантирмайди),
  • вақти чегараланган бўлса (дедлайн сунъий чекловни олиб ташлашга ва ижодий ўйлашга мажбур қилади),
уларга эришиш осонроқ бўлади

Биз нимани хоҳласак, шунга эга бўламиз. Агар сиз ҳаётингизда юксалишлар йўқлигини тушунтиришга сабаб ва баҳоналар топишни маъқул кўрсангиз, унда ҳозирги аҳволингиз ўзингизни қониқтиришини тан олинг.

  1. Онгингизни олдиндан дастурлаштиринг

Ухлашдан олдин мақсадларингизни тасаввур қилишга ва ҳатто овоз чиқариб айтишга ҳаракат қилинг. Тасаввур қилиш ҳиссий тажриба олишга ёрдам беради. Сиз мақсадга эришиш қандай бўлишини ҳис қилишингиз керак.

Агар сиз ўз фикрингизни шунга мосласангиз, кун давомида сизда мақсадингизга боғлиқ фикр ва ғоялар пайдо бўлади. Уларни албатта белгилаб қўйинг ва дарров фойдаланишга ҳаракат қилинг.

  1. Янги шароитларда ўрганинг ва ишланг

Сизнинг ишлаш шароитингиз бошқа кўпчилик соҳалардаги фаолиятингиз шароитидан фарқ қилсагина сиз кутилмаган хулосалар қилишингиз, турли соҳалардаги ғояларни бирлаштира олишингиз мумкин.

Қизиқувчан бўлинг. Унчалик маълум бўлмаган манбаларни изланг, бошқа ҳеч ким ўрганмаган нарсаларни ўрганинг. Шундагина сизнинг меҳнатларингиз бошқалар учун ҳақиқатан ҳам қимматли бўлади.

  1. Муваффақиятга эришганларнинг натижаларига эмас, балки жараёнига эътибор беринг

Агар сиз бирон-бир соҳада такомиллашмоқчи бўлсангиз, шу соҳада муваффақият қозонган кишиларни кузатинг. Лекин эътиборингизни улар меҳнатининг натижаларига эмас, балки улар айнан нима қилишига ва қандай бажаришига қаратинг.

Муваффақиятли одамларнинг иш услубини ўрганишда, ҳаммасини майда-чуйдасигача такрорламасликка ҳаракат қилинг.

  1. Тажрибалардан ўрганинг

Бирон бир нарсани иш жараёнида ўрганиш яхшироқ. Бундай ёндашиш контекстли-йўналтирилган таълим олиш дейилади. Унинг асосий қоидалари қуйидагича:
  • моҳиятни энг оддий шаклда ўрганинг;
  • бу оддий билимлардан реал вазиятларда фойдаланинг;
  • маслаҳат ва тескари алоқа олишга ҳаракат қилинг;
  • берилган танқидни тажрибада қўлланг;
  • яна тескари алоқа олинг;
  • моҳирликка эришмагунча такрорлайверинг.
  1. Бошида эътиборингизни сифатига эмас, балки сонига қаратинг

Сон — бу сифатга олиб борадиган йўл. Қанча кўпроқ ишлаб чиқарсангиз, сизда шунча кўпроқ ғоялар пайдо бўлади.  Ва уларнинг баъзилари ўзига хос ва янгича бўлиб чиқиши мумкин.

Манба: «Лайфхакер»

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда