Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

1. Шавкат Мирзиёев ҳарбийларнинг таъминот тизимини янгилаш бўйича кўрсатма берди. Хусусан, Президент ҳарбийларни уй-жой ва машина билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Айтмоқчи, куни кеча Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси қабул қилинди.

2. Ўзбекистонда паспорт режими соддалаштирилади. Прописка масаласида хурсанд қиладиган янгиликлар бор, бундан ташқари, паспорт ўрнига ИД-карта таклиф этиляпти.

3. Тоҳир Йўлдошнинг акаси 23 йиллик жазо муддатидан сўнг озодликка чиқди. Унинг ҳозир новвойхонаси бор, энди қандолат цехи очмоқчи. Мақсади — «эл корига ярайдиган инсонлар қаторида бўлиш».

4. Фото: Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 3-мактабнинг ачинарли аҳволи. Мактаб таъмири бундан 10 йил аввал бошланган, бироқ унинг баъзи қисмларида таъмирлаш ишлари ҳалигача тугамаган.

5. Фото: Қўйлиқ метросининг бир парчаси деярли тайёр. Фойдаланувчилар бу раҳбарият учун тайёрланган экспозиция эканини тахмин қилган. Нима бўлганда ҳам, бу метро йўли 2020 йилгача аниқ битиши керак — шундай топшириқ берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди