Дональд Трамп 2020 йилда ҳам АҚШ президентлигига номзодини қўяди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Хоган Гидли маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шубҳасиз, у келгуси сайловларда яна президент лавозими учун курашиш ниятида», — таъкидлади Гидли.
Гидлига кўра, у Трамп билан телебошловчи Опра Уинфрининг келгуси сайловлардаги иштирокига доир хабарларни муҳокама қилмаган.
«Исталган шахс — у Опра Уинфри бўладими ёки бошқаси — келгуси сайловларда бизга пеш келишидан чўчимаймиз. Улар эришган натижалари яққол кўриниб турган президент билан беллашишларига тўғри келади», — деди Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари.
Изоҳ (0)