Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида «Аскар оналарини шарафлаймиз!» деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Маданий-маърифий тадбирда самарқандлик оналар Бухоро вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган фарзандлари билан учрашди.

«Вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидан келган аёлларни кўриб, хотин-қизлар қўмитаси бирор тадбир уюштиргандир-да деб ўйладим. Бошқалардан сўрасам, улар ҳам нима сабабдан чақиришганини билмасликларини айтишди. Бироздан сўнг вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, ҳарбий хизматчилар келиб, бугун ҳарбий хизматни ўтаётган фарзандларингиз билан учрашасизлар, дейишганида аввалига ҳайрон бўлиб бир-биримизга қараймиз, денг. Кейин қувончдан чапак чалиб юборибмиз. Бир лаҳзадан сўнг қўлида гулдаста кўтариб, биз томон шахдам қадамлар билан келаётган аскарлар орасида ўғлим Шаҳбозбекни кўрдим-у югуриб бориб, бағримга босдим», — дейди паяриқлик Нилуфар Ҳайдарова.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

«Регистон майдонидаги дийдорлашувдан сўнг иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди. Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, музей ва маданият масканларига саёҳат уюштирилди», — дейилади хабарда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Аскарлар ўзлари хизмат қилаётган ҳарбий қисмларда яратилган шароит ва имкониятлар, хизмат жараёни ҳақида оналарига сўзлаб берди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)