Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига қарашли академия ўз сафига Комилжон Исмоиловни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев янгийўллик ёш болакайга орзулари амалга ошиши учун ёрдам берди, деб ёзилган хабарда. 5 январь кунги Янгийўлга ташрифи давомида Мирзиёев «Файзли» маҳалласида бўлиб, унда истиқомат қилаётган оилалардан бири билан учрашганди. Унда Мирзиёев билан суҳбатда бўлиш бахтига мушарраф бўлган болакай, «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлишни орзу қилиши ҳақида айтиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев болакайга «орзуинг амалга ошди, деб ҳисоблайвер», — дея ишонч билан таъкидлаган ва ёш футболчига қувонч улашган. Орадан кўп ўтмай, «Бунёдкор» раҳбарияти Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни клубга таклиф қилган.
Президентимиз билан учрашув ҳаётимни ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3—4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Янада кучлироқ бўлиш истагида «Бунёдкор» академиясида таҳсил олишни орзу қилардим. Ҳозирда жуда бахтиёрман.Ўзим «Бунёдкор»нинг ашаддий ишқибозиман. Рустам Ашурматов, Акрам Комилов кабиларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб етишаман.
Комилжон Исмоилов, «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси
Изоҳ (0)