Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, нутқ сўзлади.
Президент ўз нутқи давомида қўшни давлатлар билан муносабатлар масаласига ҳам тўхталиб ўтган. Жумладан, Шавкат Мирзиёев «20 йиллик музни эритиш» осон бўлмаслигини қайд этиб ўтган.
Бу дунёдан ҳамма ўтиб кетади. Лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак.Қўшниларимизнинг ҳаммаси билан яхши бўлишимиз керак. Бу осон эмас. 20 йиллик музни эритиш керак.
Дунё ҳамжамияти бизга нима дейди? Сен аввал қўшнинг билан топишгин, кейин биз сен билан дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топиша олмасанг, қандай қилиб биз билан дўст бўлишинг мумкин, дейди.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)