Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил баҳори бошида расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда, Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга асосланиб, «Азия-Плюс» хабар бермоқда.

Фото: «Азия-Плюс»

Фото: «Азия-Плюс»

Аввалроқ 10—11 январь кунлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонга бориши, ташриф давомида Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Тожикистонга олий даражада ташриф кутилаётганини Президент Шавкат Мирзиёев 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида ҳам маълум қилган эди.

Президент ўз нутқи давомида Тожикистон билан кўплаб масалалар бўйича келишувлар тайёрлаб қўйилгани, хусусан, ушбу мамлакат билан темирйўл алоқаси ҳам очилишини билдирган эди.

Шавкат Мирзиёев ўз Президентлигининг биринчи йилида — 2017 йил давомида Ўрта Осиёнинг Тожикистондан бошқа барча мамлакатларида ташриф билан бўлган эди. Хусусан, Президент тўрт марта Қозоғистонда (2017 йил марти, апрели, июни ва сентябрида), уч марта Туркманистонда (март, май ва сентябрда), бир марта эса Қирғизистонда (сентябрь) бўлди.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон ва Туркманистонга бир неча марта ташриф буюргани ортидан 2017 йил сентябрида Тожикистоннинг етакчи онлайн ахборот ресурсларидан бири — «Азия-Плюс»да «Нима учун Шавкат Мирзиёев Тожикистонга келишга шошилмаяпти?» сарлавҳали мақола ҳам эълон қилинган эди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январдаги нутқи давомида қўшни мамлакатлар билан алоқаларни янада яхшилаш лозимлиги, «20 йиллик музни эритиш» осон эмаслиги ҳақида фикр билдириб ўтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)