• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўтмишдан эртаклар ёки мажбурий обуна кимга керак?

    Йил якунланди ва унинг энг охирги кампанияси — обуна мавсуми ҳам. Муҳаррирларнинг бир овоздан таъкидлашича, бу йилги обуна жуда оғир кечди. Назаримда, бу табиий ҳол, чунки бугунги кун одами ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билади ва ўзи истамаган нарса зўр бериб тиқиштирилишига йўл қўймайди.

    Фото: «Дийдор азиз»

    Фото: «Дийдор азиз»

    Обуна мавсуми бошланиши билан муҳаррирлар, мухбирлар ҳокимликларга серқатнов бўлиб қолади, ҳокимлик почтасига келаётган номаларнинг аксариятини ҳам нашрига ўнг кўз билан қараш илтимос қилинган мактублар ташкил этади. Буни кузатиш оғир, чунки ўзини тўртинчи ҳокимият санаган соҳа вакиллари ижро ҳокимиятига қуллуқ қилишга ўтади.

    Назаримда, бу қанчалик ажабланарли туюлмасин, мажбурий обуна ўзбек матбуотининг энг катта душманларидан бири бўлса керак. Фикримни қуйидаги далиллар орқали асослашга ҳаракат қиламан. Мажбурий обуна:

    Мажбурлашнинг ҳар қандай кўриниши каби ўзини демократик санаган жамият учун буткул ёт ҳолат. Айтайлик, кимдир ҳикоя, шеърларни ёқтиради, кимдир спорт ишқибози, яна бошқаси санъат мухлиси. Бироқ корхона-ташкилот раҳбари ҳокимбува фармойишига илова қилинган тақсимотни рўкач қилиб, ундан жой олган «исталган» нашрга обуна бўлиш масаласини кўндаланг қўяди (баъзан шуни ҳам раво кўрмай, ўрнингизга ўзи белгилаб қўя қолади).

    Тақсимотга қайси газета-журналлар киради? Таомилга кўра, расмий, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда тармоқ (таълим, тиббиёт ва ҳоказо) нашрлари. Бу ҳолат сизга маошидан лак, туш, бўёқ олмоқчи бўлган, бироқ чучварани хом санаган Нигора келинни эслатмаяптими?

    Турган-битгани коррупциянинг уяси. Обунага қанча пул ушлаб қолиняпти, улар қайси нашрлар учун ўтказиб бериляпти, умуман, ўтказиб бериляпти-йўқми, буни деярли ҳеч ким назорат қилмайди. Агар обунага деб тўпланаётган маблағнинг ҳаммаси газета-журналларга етиб борганда, таҳририятларнинг остонаси аллақачон тилладан бўлиб кетарди.

    Қип-қизил кўзбўямачилик. Ҳокимлик тақсимотида корхона-ташкилот қайси нашрга нечта обуна бўлиши аниқ-тиниқ белгилаб қўйилади. Шу боис, нима қилиб бўлса ҳам режани бажаришга уринилади ва мажлисда «катта» ҳамманинг олдида изза қилмаслиги учун сон кетидан қувилади. Яъни режага киритилган барча газета-журналларга оз-оздан — 3, нари борса 6 ойдан обуна бўлинади. Натижада нашрларнинг йил бошида ваҳима кўринган нусхалари чорак ўтмай, нари борса ярим йилдан сўнг пуфакдек дами чиқиб кетади.

    Шунча ур-тўполон билан уюштирилган мажбурий обуна аксар эгаларига етиб келмайди, хусусан, вилоятларда. Газеталар ё умуман келмайди ёки ҳафталик, бир ойлиги битта қилиб ташлаб кетилади. Ачинарлиси, ота-онасидан обунага деб ҳол-жонига қўймай пул олган ўқувчи ва талабалар ҳам бу ёлғонга, яъни пули тўланган маҳсулот етказиб берилмаслигига гувоҳ бўлади.

    Обуна бўлинган газета-журналлар ўз вақтида ва ўз жойига етказилиши учун масъул бўлган почта тизимининг бугунги ҳолати барчага маълум. Тизим ҳатто обуна пулларини ҳам эгаларига вақтида беролмай, таҳририятларни қийнаб юборди. Шу боис бўлса керак, айрим таҳририятлар бунинг олдини олишга жиддий киришди ва аллақачон почта хизматидан батамом воз кечди. Ўзлари обуна уюштиради, ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри пул туширади ва ўзи обуначига етказиб беради.

    Матбуотдаги рақобат, рағбат ва танқидни ўлдиради. Ҳудудлардаги мажбурий обуна тақсимотлари деярли бир хил кўринишда. Жойларда уларга маҳаллий нашрлар қўшилади ва 20-30, ошиб кетса 40-50 газета-журнални ўз ичига олади. Ўз-ўзидан, бу уларни Ўзбекистондаги қолган юзлаб нашр олдида «сийланганлар» сирасига киритади. Бу ўша нашрларда ишлайдиган муҳаррир ва мухбирлар рағбатини сўндиради, чунки ўқувчи учун ўлиб-тирилишнинг ҳожати йўқ, шундоқ ҳам обуна уюштириляпти, тиражлар таъминланяпти. Қолаверса, бирор ҳудуд ёки корхона-ташкилотни танқид қилишдан олдин минг бир ўйлаб кўрилади: эртага обуна мавсумида уларнинг қош-қовоғига қараш бор.

    Матбуотни жонлантиришга хизмат қилмайди. Ҳозирги иқтисодий шароитда мажбурий обуна кераклиги, йўқса аксар газета-журналлар касод бўлиши дастак қилинади. Менга бу комадаги беморни сунъий равишда жонлантириб туришга ўхшаб туюлди. Чиндан ҳам, фақат мажбурлов эвазига яшаб турган матбуотнинг кимга кераги бор? Бунга барҳам берилса, бошида қийин бўлар, тиражлар пастлаб кетар, лекин муштарий бир кун барибир ўзига керакли нашрни топиб ўқийди. Шунда ҳам мухлиси топилмадими, демак, ё таҳририят жамоасини ўзгартириш керак ёки нашрни ёпиш керак. Ўқувчини зўрма-зўраки ушлаб туриш вақти ўтди.

    Жаҳон тажрибасида, айрим собиқ совет республикаларини ҳисобга олмаса, деярли кузатилмайдиган ҳолат. Дунёда обуна матбуот дўконидан арзон бўлгани билан жозибали. Масалан, Британияда The Economist нашри дўконда 3 фунт, обуна орқали эса 1 фунт туради, яъни 3 баробар арзон. Афсус билан қайд этиш лозимки, бизда кўп нашрлар обуна ортидан кун кўради, хориждаги каби реклама ҳисобидан эмас. Шу сабабли, парадокс, баъзан обуна нархи сотувга нисбатан қиммат.

    Қолаверса, хорижда обуначи турли услублар билан рағбатлантирилади. Масалан, ваучерлар, купонлар берилади. Туркияда китоблар, хусусан, энциклопедиялар тақдим этилиши одат тусига кирган. Шунинг учун айниқса катта авлод вакиллари обуна бўлишни афзал кўради.

    Чет элда электрон обуна ҳам оммалашган. Айтайлик, The Guardian нашрининг босма кўриниши ҳафтасига 12, электрон версияси эса ойига 12 фунт туради. Газета-журналлар сайтларида мақолаларни фақат бошланишини ўқишингиз мумкин, давоми сизни қизиқтирса ва дўконга боришга вақтингиз бўлмаса, электрон кўринишига обуна бўлишингиз керак. Айрим нашрларнинг босма тиражидан кўра электрон обуначиси кўп.

    Сарлавҳага бежиз машҳур асарга тақлидан «Ўтмишдан эртаклар» деган ном бермадик. Мажбурий обуна яқин орада мажбурловнинг бошқа кўринишлари қаторида ўтмишда қолиб кетишидан умидимиз бор. Чунки бугунги кунда сарлавҳанинг иккинчи қисмидаги саволни кўпчилик беряпти: мажбурий обуна кимга керак?

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    08.01.2018, 10:22   Изоҳ (0)   38624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меган Маркл 44 ёшда ҳам гўзал қоматга эга бўлишига ёрдам берган 15 та одат

    Аёллар саҳифаси | 4 август, 14:45

    Meta, Apple, Google бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 14:30

    АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди (видео)

    Дунё | 4 август, 14:22

    Фарғонада футбол майдонида жанжал кўтарганлар қамалди

    Спорт | 4 август, 14:10

    Эрдўғон уруш бошланганидан буён илк бор Украинага боради

    Дунё | 4 август, 14:07

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Кино | 4 август, 13:53

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.