Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ўзини афв этишларини сўраб, ЎФФ раҳбариятига мактуб ёзди. Бу ҳақда «Championat.asia» маълумот берди.
ЎФФ «йил зўравони» сифатида танилаётган Ойбек Қиличевни 1 йилга футболдан четлатди
Қиличев Ўзбекистон Олий Лигасининг 25-туридан жой олган «Қўқон-1912»га қарши учрашувда рақибини тирсаги билан ургани учун майдондан четлатилган, кейин эса аламига чидай олмай, ерда ётган рақибини тепганди. Вазиятни ўрганиб чиққан ЎФФ интизом қўмитаси Қиличевнинг бунгача ҳам рақибларини урган ҳолатларни инобатга олиб, уни 1 йилга футболдан четлаштирганди. Қўшимчасига, Қиличев 10 миллион сўм миқдорида жарима ҳам тўлаши керак эди.«Навбаҳор» футболчиси Ойбек Қиличев рақибини тирсаги билан уриб йиқитди, кейин эса аламидан уни тепди (видео)
Айни вақтда футболчи «Навбаҳор»нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда. ЎФФга йўлланган мактуб нафақат футболчи, балки «Навбаҳор» томонидан ҳам имзоланган. Ташкилотдан кечирим сўраган томон, жабрланувчи футболчилардан ҳам узр сўраганми ёки йўқ — хабарда бунга ойдинлик киритилмаган.Агар ЎФФ томонидан чиқарилган қарор ўз кучида қолса, Қиличев 2018 йилнинг ноябрь ойидагина майдонга қайтиши керак. 1 йилга четлатилган футболчи ҳозирча жамоасининг 5 тагина ўйинида иштирок эта олмади.
Ўз вақтида мухлисни тепган «Юнайтед»нинг машҳур футболчиларидан бири Эрик Кантона ҳам 1 йилга футболдан четлаштирилган бўлиб, франциялик ҳужумчи жазо муддатини тўлиқ ўтаганди.
Изоҳ (0)