Ўзбек мозаикасининг ўзига хос хусусияти — бу унинг шарқона нақшларга эгалигида. Улар мустақил нақшлардан ясалиб, якуний сюжетни ўзида мужассамлаштиради. Мозаика мавзусини геометрик, эртакнамо, байрамона (масалан, «Наврўз»), тарғибот сюжетлари ташкил этади. «MyTashkent.uz» Тошкент шаҳрида жойлашган энг ажойиб мозаикаларнинг суратларни тўплаб тақдим этди.
Бу каби нақшлар нафақат декорация, балки тарғибот воситаси сифатида ҳам хизмат қилади. Кўпинча уларда пионерлар, умумий тенглик ва биродарлик, шу даврнинг рамзлари тасвирланади. Уларнинг аксарияти ҳозирда йўқолиб кетган ёки бўялган.
Мозаика даврининг ривожланиши 1960—1980 йилларга тўғри келади. Уни тайёрлаш иши анча қийин ва узоқ вақт талаб қилган. Мозаиканинг асарлари рассомлар томонидан тайёрланган шаблонга ўрнатилади. Плиткаларнинг олд қисми қоғоз ёрдамида елимланган ва «юзини» пастга қаратиб шаклнинг тубига териб чиқилган. Сурат харитасига асосан алоҳида панеллардан керамик гилам тайёрланган. Шундан сўнг панеллар устида бетон қуйилиб иссиқ камерага қуритишга жўнатилган.
Изоҳ (0)