Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини «даҳо» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ, можароларга сабаб бўлган «Олов ва қаҳр: Трампнинг Оқ уйи» китобининг муаллифи Майкл Вулфф Трампни «интеллектуал жиҳатдан АҚШ президенти бўлишга нолойиқ» деб атаган эди.

«У на ўқийди ва на эшитади, у қизиқувчан эмас», деганди Вулфф. Трамп бу айбловларга жавоб қайтарди.

«Аслида руҳий бардошлилик ва менинг зеҳним бутун ҳаётим давомидаги энг асосий фазилатларим бўлган... Мен жуда муваффақиятли бизнесмендан энг юқори даражадаги телеюлдуз ва АҚШ президентлигигача (биринчи уринишда) бўлган йўлни босиб ўтганман. Назаримда, бу йўлни шунчаки ақлли деб эмас, балки доҳиёна деб атаг мумкин», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Маълумот учун, аввалроқ Оқ уй журналист Майкл Вулффнинг китоби мазмунини тўлиқ рад этган эди. Китобда, жумладан, Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланишга ҳеч умид қилмагани, сайлов натижалари эълон қилингач ҳайратда қолгани ҳақида сўз боради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳозир барча кучларни аҳолига газ етказиб беришга сафарбар қилганмиз» — «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари
Саломатлик
Байрамгача тезда вазн йўқотамиз: парҳезшуносдан маслаҳатлар
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди