• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шароит яратиб берилса, биздан ҳам ҳокиму депутатлар чиқади». Эшитиш қобилиятини йўқотган ўзбекистонликларни нималар қийнамоқда?

    Ўзбекистон Кар-соқовлар жамияти аъзоси, шоира, «Гавҳарим бор», «Кўнгилга йўл», «Сукунат маликаси» шеърий китоблари муаллифи Зилолабону Холиқова орттирилган карликдан азият чекади — у 14 ёшидан буён «овозсиз дунё»да яшайди. Авваллари у ўзини жуда ёлғиз ҳис қилгани, сўнгги бир неча йилдан бери эса ахборот технологиялари ривожи туфайли кўплаб дўстлар орттиргани, натижада у каби эшитиш қобилиятини йўқотган, кар-соқов инсонларнинг ҳам ўзига хос «овози» пайдо бўлганини таъкидлайди.

    «Шу боис, баъзан имкониятим чекланган, деб айтолмайман ҳам. Айниқса, виртуал мулоқотда бошқалар билан тенг равишда баҳс-мунозарага кириша оламиз», — дейди Зилолабону. У ижтимоий тармоқлар орқали қисмати ўзиникига ўхшаш, айни вақтда, кар-соқовларнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган инсонлар билан суҳбат уюштирди. Уларнинг бари ўзбекистонлик ватандошлар: бири Каттақўрғонда — ҳаётдан ва ҳукуматдан умидвор, яна бири Германияда — кар-соқовларнинг ҳаётини енгиллаштириш хаёли билан банд. Бири Сибирда «эшитишни қайта ўрганган» бўлса, яна бири бу дарддан фориғ бўламан дея ўз вақтида боридан айрилган тадбиркор.

    «Дарё» Кар-соқовлар жамияти аъзоси, шоира Зилолабону Холиқова томонидан тайёрланган суҳбатларни ҳамда шоиранинг мурожаатини таҳрирланган ҳолда қайта эълон қилади. Уларнинг муаммолари, уларнинг таклифлари, уларнинг ташаббуслари сизни-да бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

    Ойсадаф Деҳқонова

    Ойсадаф Деҳқонова

    Ёшим 31 да. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Себўстон маҳалласида Шўр қишлоғида яшайман. Оилада тўрт кишимиз. Отам 57 ёш, ишсиз. Онам 56 ёш, нафақахўр. Синглим 21 ёш ва ишсиз. 16 ёшимда сурункали бронхит, ревматоид артрити, пневмания ва отит касалликлари оқибатида буткул эшитмай қолганман. Ўшанда 8-синфни тугатиш арафасида эдим. Эшитиш қобилиятим пасайиб кетгач, мактабни давом эттиролмадим. Болалигимдан кўзим хира кўради, махсус кўзойнак тақаман.

    Шу пайтгача ҳеч қандай нафақа олмаганман. Фақатгина яқин кунлар (2017 йил 1 ноябрь)дан бошлаб илк бор нафақа тайинланди. Ҳали нафақамни олмаганим учун миқдорини ҳам билмайман. Моддий тарафдан оилавий қийин аҳволдамиз. Унинг устига газ йўқ, уйни иситиш жуда қийин. Тоғли ҳудудда яшаганимиз учун қишда жуда совуқ бўлади. Бу шароит соғлиғимга тўғри келмайди, жуда қийналаман.

    Президентга мурожаат қилиш имкони берилганда эди, Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида мен каби эътиборсиз қолиб кетган кар-соқовларга ҳам туман ва шаҳар марказларида янги иш ўринлари яратилишини ва улар шароитга эга ётоқхоналар билан таминланишини сўраган бўлардим. Қанийди, мен ҳам ўзимга мос меҳнат фаолияти билан машғул бўлиб, умримни мазмунли ўтказсам, жамият ривожига фойдам тегса. Ўз иш ҳақим ва нафақам билан имтиёзли кредит олиб, шароитга эга намунали уй олишдек орзум бор.

    Гуласал Шакирова

    Гуласал Шакирова

    Ёшим 50 да. Сибирнинг Кемерово шаҳрида оилам билан истиқомат қиламан. Турмуш ўртоғим 3-гуруҳ ногирони — кар-соқов. Икки қизимиз бор. Асли Қашқадарёнинг Чироқчи шаҳрида туғилганман. 4-5 ёшимдан эшитмай қолганман. Шифокорлар сурункали тонзиллит деб ташхис қўйган.

    Карлигимга қарамай, афсуски, онам мени ўқишга одатий мактабга берган. Синфдошлар калакаси, ўқитувчилар тергаши ҳамон ёдимда... Шундай бўлса-да, ўқишга иштиёқим кучли эди. Аммо ҳарф ўрганиш жуда қийин бўлган. Ўзбекистонда мен кўринмаган докторлар қолмаганди. Ахийри акам мени Сибирга, бир таниш шифокорига текширишга олиб борди. Текширувлардан кейин шифокор операция мумкин эмаслиги, лекин махсус аппарат ёрдамида эшитишим мумкинлигини айтди. Шу-шу, қулоғимга аппарат тақаман. 3-гуруҳ ногирониман.

    Ногиронлик нафақаси миқдори Россия шароитида унчалик етарли эмас, лекин давлат биздек инсонларга яхши қулайликлар яратган. Ҳар 2—4 йилда бир марта давлат томонидан текинга аппарат, телевизор, махсус уяли телефон, қўнғироқли соат, дам олиш ва даволаниш масканларига йўлланмалар берилади. Кар-соқовлар фарзанд кўрса, болалари қарамоғида бўлгани учун уларга ҳам нафақа берилади.

    1988 йилдан бери Кемерово шаҳри карлар жамияти аъзосиман. Жамиятимизда кар-соқовлар учун ҳамма қулайликлар бор. Жамият аъзолари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун махсус клублар фаолият кўрсатади. Билярд, футбол, шахмат ва бошқа турли ўзига ёққан йўналишларда ҳордиқ чиқаришади. Мен маданиятни танладим. Хоббим — рақс ва имо-ишора орқали қўл билан қўшиқ куйлаш.

    Фарход Холмуротов

    Фарход Холмуротов

    Соғлом йигит эдим. Шу дард келдию, бирдан ҳаётим ўзгариб кетди. 2011 йил 1 сентябрь — ҳеч эсимдан чиқмайди шу сана. Ҳаммаси шу кундан бошланган... Ўша пайтлар ҳам фирма раҳбари эдим, 16 ишчим бор эди. «Бир ҳафта муолажа оламан, сизлар ҳам дам олинглар», деб ҳаммасига жавоб бердим. Бундай ҳолатга тушишим, буткул эшитмай қолишим етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди.

    Бир йил ишни тўхтатиб, даволаниш билан банд бўлдим. Лекин, афсуски, ҳар гал муолажа олганим сайин эшитиш қобилиятим ҳам пасайиб бораверди. Аввал ўзимиздаги 4-5 касалхонада, кейин Самарқанд шаҳрида, ундан кейин эса Тошкентда даволандим. Менда пул етарли эди, шунинг учун билганимдан қолмадим. Раҳматли ота-онамнинг гапларига қулоқ солмадим. Улар муолажани тўхтатишимни исташарди. Ҳозир ота-онамнинг гапларини олмаганимдан минг афсус қиламан. Секин секин бор-будим йўқ бўлди. Саломатлигим ҳам йўқолди...

    Фирмани ёпиш ҳаракатига тушдим, мулкларимни сотдим. Фирма балансидаги охирги мулкка навбат келганида, аёлим қаршилик қилди. Кейин қарз олиб даволандим. Шифокорлардан нажот чиқмагач, бормаган табибим кам қолди. Ҳаммаси: «Мен сизни даволайман», деб катта гапирар, ишонтирарди. Натижа эса кўринмасди. Тўғриси, гўёки туш кўраётгандек яшаяпман. Уйғонсам яна аввалгидек бемалол эшитадигандекман. Аммо бу туш эмас. Бирор нарса қаттиқ тегса, жоним оғрийди — демак, туш кўрмаяпман...

    Менга қўйилган ташхисларнинг ҳаммаси ҳар хил. Аввал бир қулоғим эшитмай қолди. Кейин яна даволанишни давом эттирдим. Орада қулоққа тақиладиган эшитиш мосламасини дорихонадан сотиб олиб, қўйиб кўрдим. Бемалол эшитдим, аммо ор қилиб тақмадим. Даволаниб, яна олдингидек эшитадиган бўлишим учун ҳаракат қилдим. Минг афсуски, тескариси бўлди.

    2011 йил 10 октябрда кенжа ўғлим туғилди. Туғуруқхонага борганимда бир қулоғим эшитарди. Кейинги муолажалар ҳам акстаъсир қилди ва секин-секин эшитиш пасайиб, охир-оқибат бир йиллик даволаниш сабабми, умуман эшитмай қолдим. Болаларим оч қолишди, қийналишди, мен эса ишсиз, ўзидан-ўзи қўрқадиган одамга айланиб қолдим. Иш бўйича кўп жойларга борардим. Каттаконларни кабинетига кирсам, «Устимдан куляпсанми?!», деб ҳайдаб юборгандай гапиришарди. Менга нафақа тўланмайди.

    Саломатлигимни тиклаш учун қаттиқ ишладим. Ўзим бормаган бўлсам ҳам, Хитойдан ишлаб чиқариш ускуналари олиб келтирдим. Ҳозир учта заводим ишлаяпти, 65 ишчи иш билан банд. Сизга қандай ёрдам беришни ўйлаяпман, Зилола. Сиз жуда яхши қиз экансиз. Ақлингиз ва иродангизни ҳурмат қиламан.

    Мен ўзим даволанишга қўрқиб қолганман. Яна бошқа жойимни касал қилиб қўйишса, нима қиламан?! Ёшгина уч фарзандим бор. Мени бу ҳолга тушишимга чаласавод врач профессорлар сабабчи бўлди. Бири 90 фоиз, иккинчиси 150 фоиз эшитмайди, деб қоғозга чизмаси билан чиқариб берган.

    Бинафша Каландарова

    Бинафша Каландарова

    Мен бир неча йиллардан бери Германияда оилам билан яшайман. Турмуш ўртоғим ҳуқуқ йўналишида ҳамда ўзим медиа ва коммуникация соҳасида илмий иш қиламиз. Турли тилларга қизиқишим боис, университетимизда бепул ташкил қилинган немис кар ва соқовлар тилини ҳам бироз ўргандим.

    Энг қизиғи, ўқитувчимизнинг ўзи кар ва соқов. Энг биринчи дарсда 30 дақиқа давомида таржимон дарснинг ташкил этилишини таржима қилиб турган, кейин чиқиб кетганди. Шахсан мен ўқитувчи кар ва соқов бўлишини кутмагандим. Таржимон кетгач, ўқитувчи секин-секин имо-ишоралар билан «гапира" бошлади» — хонага сукунат чўмди... Биз — иштирокчилар хавотир аралаш ҳаяжонда. Нима қиламиз энди?! Лекин бу хавотиримиз узоқ чўзилмади. Чунки ўқитувчимиз Петер шунчалик вазмин, ўзига ишонган, хушчақчақ, ахборот технологиялари билан «қуролланган» ва профессионал муаллим эдики, биз биринчи дарсданоқ кар ва соқовлар тилида анча-мунча «сўзлаша» оладиган бўлгандик.

    Петернинг қўлида бу курсни 3-даражагача икки йил давомида ўқидим. У билан биз иштирокчилар шунчалик иноқлашиб кетдикки, ҳалигача алоқадамиз. Петер орқали бошқа кар-соқов дўстлар топдим. Ҳар ойда бир марта бўладиган шаҳримиздаги кар-соқовлар жамияти умумий йиғилишларига имкон бўлганида бориб тураман. Улар давраларида мен кабиларни кўриб, жуда хурсанд бўлишади. Ораларида жуда самимий, дилкаш, турли жойларда ишлайдиган малакали мутахассислар бор.

    Шундай вақтларда Ўзбекистонда ҳам шундай ижобий ишлар қилиниши зарурлиги ҳақида ўйга толаман. Ўзбекистонда ҳам кар-соқовлар тили фақатгина шу тоифага кирувчилар ёки мутахассисларга ўргатилмасдан, бу бўйича шундай одамларнинг яқинлари, дўстлари, умуман барча қизиқувчиларга очиқ бўлган тил курслари ташкил қилиниши керак. Шуни ишонтириб айта оламанки, кар-соқовлар тили жудаям қизиқ, уни ўрганиш ҳам, унда гаплашиш ҳам жуда мароқли. Мулоқот давомида миям умуман бошқача ишлаётганини ҳис қиламан. Алоҳида бир чет тилини ўрганишдан тамомила фарқ қилади. Бу тилни хобби қилиб оилавий ўргандик.

    Сўнгги марта юртимга борганимда бир банкка ишим тушганди. Банкдан ишимни битириб, чиқиб кетаётганимда имо-ишора билан гаплашаётган аёл ва ёш бир қизга кўзим тушди. Германияда бундай одамлар билан гаплашиб кўрганим учун улар билан билганимча саломлашдим. Нега «билганимча» деяпман? Чунки кар-соқовлар тили, ҳар бир давлатда «нормал» тиллар ҳар хил бўлганидек, ўзгача бўлади. Масалан, немис кар-соқовлар алифбоси буюк британиялик инглизларникидан тамомила фарқ қилади. Ваҳоланки, немис ва инглиз тиллари алифбоси деярли бир хил. Ҳатто Германиянинг ўзида кар-соқовларнинг ҳар бир федерал ер, ҳатто алоҳида шаҳарларида ўз шевалари бор. Лекин турли миллатга мансуб кар-соқовлар маълум фоизда бир-бирларини тушунишлари мумкин. Шуни билганим учун ўзбекча кар-соқовлар тилида гаплашаётган янги танишларим билан мулоқотга киришдим. Кейин билдимки, ўсмир қиз эшитар ва гапирар экан. Аёл эса унинг холаси ва бу қиз тилмоч сифатида банкка бирга келган экан. Даставвал улар мени ўқитувчи деб ўйлашди. Кейин мен «немисча гапираётганимни» «айтиб» берсам, роса ҳайрон қолишди. Ҳаммадан ҳам шу аёл — мен унга эътибор қилиб, у билан кулишиб, узуқ-юлуқ бўлса-да, мулоқот қилганимга — жуда-жуда хурсанд бўлди.

    Қизнинг телефон рақамини олгандим, афсуски, кейин йўқотиб қўйдим. Унинг ота-онаси ҳам кар-соқов экан ва бу қиз тилни ота-онасидан ўрганган экан. Мен улар орқали ўзбекча кар-соқовлар тилини ўргатадиган китоб ёки ўқув қўлланма топмоқчи эдим. Кейинроқ тасодифан танишим орқали махсус интернатда ишлайдиган одам билан учрашиб қолдим. У менга бир китоб кўрсатди, лекин ҳадя қилолмади. Сабаби, китоб жуда кам тиражда чиққан экан. Кейин китобни қидиришга вақтим қолмади, қайтишим керак эди. Немис ва ўзбек кар-соқовлар тиллари ўртасида қанақа фарқлар борлигига жуда қизиққандим.

    Кар-соқовлар тилини ўргатиш ва ўрганиш, умуман бундай инсонларга имкониятлар яратиш бўйича Германия тажрибасини Ўзбекистонга татбиқ этиш бўйича лойиҳалар қилиш учун ғоя ва режаларим бор. Германияда, масалан, имконияти чекланганлар учун махсус кўнгилочар тадбирлар, саёҳатлар ташкил қилинади. Германияда кар-соқовлар учун махсус молиявий имтиёзлардан ташқари турли эҳтиёжлари учун таржимонлик хизматлари давлат томонидан қопланади. Бу соҳадаги таржимонлик хизматлари ўта замонавий, интернет ва бошқа смарт технологиялар ёрдамида масофали ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир шаҳарда кар ва соқов инсонларнинг бир нечтадан жамият ва клублари бор. Турли тадбирлар ташкил қилишади, театрлар саҳналаштиришади, рақсга тушишади, спорт билан шуғулланишади ва ҳоказо.

    Саарланд университети ёш олимлари томонидан яратилган аватар асосан веб-сайтлар матнини кар-соқовлар тилига ўгириб беришга мўлжалланган. Бу илмий тадқиқотга эшитиш имкониятига эга бўлмаган, кар-соқовлар тили ўқитувчиси Петер Шаар (суратнинг қуйи қисмида) ҳам жалб қилинган.

    Саарланд университети ёш олимлари томонидан яратилган аватар асосан веб-сайтлар матнини кар-соқовлар тилига ўгириб беришга мўлжалланган. Бу илмий тадқиқотга эшитиш имкониятига эга бўлмаган, кар-соқовлар тили ўқитувчиси Петер Шаар (суратнинг қуйи қисмида) ҳам жалб қилинган.
    Фото: Alexis Heloir
    Ўқитувчим Петер ҳатто университетда илмий тадқиқотларда ҳам қатнашади. Университетимизнинг Германия бўйича информатика соҳасидаги Макс Планк номли йирик тадқиқот марказида шу йўналишда илмий лойиҳалар қилинаяпти. Хусусан, автоматлашган аватар-таржимонни яратишаяпти. Лекин кар-соқовлар тилида эмоция жудаям муҳим. Бундай одамларнинг ўзаро мулоқотини кузатсангиз, кўз, оғизларидан жуда интенсив фойдаланишади. Чунки айнан шу эмоционал ифодалар бу тилнинг негизини ташкил қилади. Шунга бундай аватарни яратиш осон кечмаяпти. Аватар эмоцияси, юз ифодаси ҳақиқий одамникидек чиқиши қийин бўлаяпти. Бу аватар учун Петер прототип вазифасини бажараяпти. Лекин илмий жамоа изланишдан тўхтамаяпти. Агар немис кар-соқовлари учун автоматик тарзда ишлайдиган аватар-таржимон яратилса, унда буни бошқа тилларга ҳам бемалол татбиқ қилса бўлади.

    Зилолабону Холиқова

    Зилолабону Холиқова

    Имкониятим маълум даражада чекланган бўлса-да, менинг ҳам ўз орзуларим, интилишларим, бошқа одамлардан қолишмайдиган салоҳиятим бор. Бироқ буларни рўёбга чиқариш учун қуруқ ниятнинг, ҳаракатнинг ўзи етмаяпти. Орттирилган ва туғма карлик оқибатида ҳаётдан узилиб қолган ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун махсус олий ўқув юрти ёки мавжуд олий таълим муассасалари ҳузурида эшитиш имконияти чекланганлар учун махсус ўқув йўналишлари ташкил этилишини Ўзбекистон раҳбариятидан сўраб қоламан.

    Таъкидлашим керакки, мен каби орттирилган карлик муаммосига эга инсонлар одатда туғма кар инсонлардан кўра таълим олишда кўпроқ тўсиқларга дуч келади. Ўз мисолимда айтадиган бўлсам, 14 ёшимда — айнан мактабда келажак ҳаётим учун энг муҳим бўлган фанларни ўзлаштиришим лозим бўлган паллада умуман эшитмайдиган бўлиб қолганман. Менимча, ўша пайти тақдирга тан берилиб, менга аслида кар-соқовлар тилини ўрганишим учун имконият яратилиши керак эди. Ота-онамни айбламайман, лекин таълимга масъул ташкилотлар шундай ҳолатда — бола тўсатдан эшитиш имкониятига эга бўлмай қолганда унинг сифатли таълим олиши қандай амалга оширилиши ҳақида ота-онага, у ўқиётган мактаб маъмуриятига тўғри йўл–йўриқ кўрсата олишлари керак эди, деб ҳисоблайман.

    Зилолабону Холиқованинг фахрий ёрлиқлари

    Афсуски, етарлича маълумотга эга бўлмаслик ёки катталарнинг нотўғри қарори туфайли кар-соқовлар тилини ўрганмаганман. Мана, энди улғайиб, ўзимни англаб, ўз йўлимни топиш учун кар-соқовлар тилини астойдил ўрганмоқчи бўлганимда керакли китоб ва ўқув материалларини ҳам топа олмаяпман. Истардимки:

    • биз каби орзулари олам, лекин иложсизликдан қийналаётган ёшларга ҳам бироз эътибор қаратилса, таълим олишга бўлган юқори интилишимиз, истакларимиз қўллаб-қувватланса;
    • таълим вазирликлари, ёшлар ташкилотларида махсус бўлимлар ташкил қилинса ва бу масалалар ривожланган давлатларда қандай ечилгани муҳокама этилиб, ҳаётга татбиқ қилинса;
    • кар ва соқовлар жамияти ходимлари ҳар бир туман, чекка қишлоқларгача кириб бориб, эътибордан четда қолиб кетган шундай инсонларни топиб, уларни аъзоликка таклиф қилса, савод ва маълумотларини оширишга кўмаклашса;
    • завод ва фабрикаларда меҳнат қилаётган эшитиш имконияти чекланган ходимлар учун алоҳида газета-журналлар, онлайн видеоканаллар (оммавий ахборот воситалари) ташкил қилинса, бу ходимлар орасидан ижодкорлари танлаб олиниб, улар ҳам маърифий ишларга жалб қилинса;
    • эшитиш қобилияти чекланган инсонларга ёшидан қатъий назар кар-соқовлар тилини ўрганишлари учун шароитлар яратилса;
    • кар-соқовлар тилини ўргатадиган махсус курслар нафақат эшитиш имкониятига эга бўлмаган инсонларга, балки уларнинг яқин қариндошлари учун ҳам имтиёзли тарзда ташкил қилинса;
    • кар-соқовлар тилини ўргатадиган сифатли дарслик ва китоблар кўп ададларда босиб чиқарилса (бу таклифнинг рўёбга чиқарилиши кар-соқовлар тилини мустақил ўрганиш истагидагилар учун айни муддао бўларди).
    Ва яна бир орзум — ҳозирда қурилаётган намунавий уйлардан биздек жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун бир маҳалла алоҳида ажратилса ва бу ерда ўзимиздек инсонлар қўним топса; бу кичик маҳаллаларда махсус ўқиш ва иш-жойлари яратилса — шунда биз каби инсонлар ўзини ёлғиз сезмай, одамлардан беркинмай, бир-бирини қўллаб-қувватларди, бундай муҳит ва шарт-шароит бизга янада кучли мотивация берган бўларди.

    Зилолабону Холиқованинг сотувдаги «Сукунат маликаси» китоби

    Биздек ёшлар мослаштирилган шароитларда ўқиса, улар орасидан ҳам етук мутахассислар, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол кадрлар, ҳоким ва депутатлар ҳам чиқади. Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва бу синовларни, албатта, енгамиз. Лекин жамиятда ўз ўрнимизни топишимизда қўллаб-қувватловга муҳтожмиз. Янги йил биз кутган натижаларни беришига ишонамиз. Биз умид билан яшаяпмиз. Ушбу мурожаатимизга тегишли ташкилотлар муносиб жавоб йўллашларини барча дарддошларим номидан умид қилиб қоламан.

    05.01.2018, 15:22   Изоҳ (0)   47743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда 14 январь куни 9 тонналик ош тайёрланади

    05.01.2018, 15:09

    Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги Highway Logistics марказининг фаолияти билан танишди

    05.01.2018, 13:26

    Шавкат Мирзиёев замонавий дунёни ўзгартираётган ўн нафар етакчи рўйхатидан ўрин олди

    05.01.2018, 12:05

    Ўзбекистонда 1 августдан суюлтирилган газ ягона чакана нархда сотила бошлайди

    05.01.2018, 11:48

    Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

    05.01.2018, 11:44

    Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг минимал ставкалари ўзгаришсиз қолди

    05.01.2018, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.