Грузия суди мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини сиртдан уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Бу жаноб Саакашвилини Грузияга экстрадиция қилиш учун асос яратувчи биринчи ҳукмдир.
Октябрь ойи охирида Михаил Саакашвили Украина Бош прокуратураси уни ҳибсга олиш ва Тбилисига экстрадиция қилиш учун ҳужжатлар тайёрлаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. Грузия Бош прокуратураси собиқ президент сиртдан ҳисбга олинганлиги ва ватанига экстрадиция қилинган тақдирда тергов изоляторига жойлаштирилишини тасдиқлади.
Бироқ Тбилиси расмийлари Саакашвили тарафдорларининг оммавий норозилик намойишларига дуч келиши мумкин.
Изоҳ (0)