АҚШга ёпирилган аномал совуқлар ва қор ёғиши оқибатида охирги ҳафта давомида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 4 декабрь, пайшанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ўлим ҳолатлари асосан Висконсин, Техас, Миссури ва Мичиган штатларида қайд этилди. Олти киши совуқ уришидан ҳалок бўлди. Қолганлар йўлларда юзага келган музлар туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, мамлакатнинг шарқий қисми ва Атлантика соҳилида кузатилаётган қорлар яқин кунда кучайиши мумкин. Бостон (Массачусетс штати), Филадельфия (Пенсильвания штати) ва Нью-Йоркда аллақачон совуқ ҳукмрон. Ноқулай об-ҳаво юзага келган ҳудудларда 3 мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинган. Виржиния, Шимолий Каролина ва Флорида штатларида ўн минглаб одам электр энергиясисиз қолди.
Нью-Йоркда 4 декабрь кундузи ҳаво ҳарорати минус 5 даражагача пасайди, бироқ шаҳарда кучли ва совуқ шамоллар кузатилмоқда. Кўп қор ёғиши туфайли мегаполис мери Билл де Блазио барча мактабларни ёпишни буюрди.
Аномал об-ҳаво Ўрта Ғарбда ҳам кузатилмоқда. Сент-Луисда (Миссури штати) ҳарорат минус 13 даражагача тушди. Индиана штати ҳудудининг катта қисмида ўқув муассасалари ёпилган. Техас расмийлари уйсизлар учун махсус бошпана очиш ҳақида топшириқ берди.
Изоҳ (0)