«Хаббл» космик телескопи коинотда ажойиб объектни — Ара юлдузлар туркумидаги NGC 6326 планетар туманлигини тасвирга олди. У Ердан 11 минг ёруғлик йили узоқлигида жойлашган, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
Туманлик марказида яқин орада бутунлай йўқ бўлиб кетадиган қари юлдуз жойлашган. У ҳозирда «улкан қизил» босқичидан ўтиб бўлган ва юзасидан газ ажратишни бошлаган. Баъзида ушбу газлар ажойиб нақшларни ёдга солади. Ёрқин кўк ва қизил жилоларни юлдузнинг кучли ультрабинафша нурланишидан ҳосил бўлган ионлашган кислород ва водород ташкил этади.
Туманлик «Хаббл» телескопига ўрнатилган Wide Field Planetary Camera 2 махсус камераси ёрдамида суратга олинди.
Изоҳ (0)