Facebook’даги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкалининг нураётгани акс этган суратлар жойлаштирилди. Суратлар остидаги изоҳларда эса фойдаланувчилар мазкур ҳолат ачинарли эканлигини, шошма-шошарлик билан бунёд этилган ҳайкалларга сифатли материаллар ишлатилмаганлигини таъкидлаган, деб хабар берди «Sangzor.uz».
Мазкур ёдгорлик тантанали тарзда 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида очилган эди. Ўрнатилганига эндигина икки ой тўлган ҳайкаллар сифатсиз хом ашёдан шошма-шошарлик билан ясалгани сабаб нураб тушмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан амалга оширилган мазкур ёдгорликни бунёд этиш ишлари апрель бошланган эди. Жуда ҳам қисқа муддатда амалга оширилган ишлар натижасида анчагина қаровсиз ҳолга келиб қолган хиёбон ҳудуди таниб бўлмас даражада ўзгарди. Қурувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида ноябрь ойида ушбу ҳудудда нафақат ҳайкал ўрнатилди, балки Хўжа Нуриддин мадрасаси реконструкция қилиниб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейлари, унга туташ бинода эса давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов музейлари иш бошлади.
Изоҳ (0)