Ички ишлар вазирлиги пневматик тўппончадан фойдаланиш, сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва олиб юриш тартибини тушунтириб берди, деб ёзади UzNews.
«Техник хусусиятларига кўра, пневматик қурол сиқилган газсимон модда энергиясидан фойдаланадиган қуроллар категориясига киради, — деди ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Т.Т. Орипов. — Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2013 йил 15 августда тасдиқланган ‘Тадбиркорлик соҳасида рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатлар рўйхати’нинг 38-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги қарори билан тасдиқланган ‘Рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларни бериш бўйича ваколатли органлар рўйхати’нинг 10-бандига мувофиқ, ИИВ рухсатномалари асосида фақат спорт ва ов ўқотар қуроллари ва уларнинг ўқ-дориларини сотиб олиш, олиб кириш, олиб чиқиш, сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш мумкин».
«Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йилдаги ‘Қуролдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида’ги қарорида тушунтирилишича, пневматик қуроллар ўқотар қуролларга тааллуқли эмас. Шу туфайли, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида пневматик тўппончадан фойдаланиш, сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи учун рухсатномалар берилиши кўзда тутилмаган. Демак, ички ишлар органлари томонидан пневматик қурол айланмаси ҳақида қандайдир тушунтиришлар берилиши ҳам назарда тутилмаган», — деди полковник.
Изоҳ (0)