Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1991 йилда туғилган Азиз Азизов дайдиликда гумонланиб, реабилитация марказига олиб келинди. Бу ҳақда ИБББ матбуот хизмати маълум қилди.
ИИВ ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда унга нисбатан 2017 йил 27 декабрда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
А. Азизов ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган.
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)