Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия шаҳзодаси Гаррининг америкалик актриса Меган Маркл билан тўйи Буюк Британия иқтисодиётини қўшимча 500 миллион фунт билан таъминлаши мумкин, деб ёзади Reuters.

Фото: EPA

Фото: EPA

Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Гаррининг акаси шаҳзода Уильямнинг 2011 йил апрелида бўлиб ўтган тўйи туфайли Буюк Британияга ташриф буюрувчилар сони ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 350 минг кишига кўпайган эди. Шунга ўхшаш иқтисодий таъсир ҳозир ҳам кутилмоқда. Умуман олганда, ҳисоб-китобларга кўра, шаҳзоданинг тўйи қўшимча қарийб 500 миллион фунт стерлинг келтириши мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 200 миллион фунт стерлинг туризм соҳасидан тушади, яна 150 миллион фунтни одамлар зиёфатлар ва тантаналарга сарфлайди, қарийб 50 миллион фунт футболка, кепка ва бошқа эсдалик буюмларга ишлатилади. Тахминан 100 миллион фунт стерлингни эса Буюк Британиянинг бутун дунё бўйлаб рекламаси келтиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди