Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ИШИД террорчилик гуруҳи 2017 йилда Сурия ва Ироқда худкушлардан фойдаланиб, 770 та ҳужумни амалга оширган. Бу ҳақда ИШИД ахборот агентлигига таяниб, Directorate 4 Telegram-канали маълум қилди.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Энг кўп худкушлар Ироқ армияси ва унинг иттифоқдошларига қарши қўлланилган — 493. Курдлар жойлашган нуқталарда 135 жангари ўзини портлатган. 120 та ҳужум Сурия ҳукумат армиясига қарши олиб борилган. Яна 22 та портлаш «мўътадил мухолифат» деб номланувчи гуруҳларга зарба берган.

Шу билан бирга, аниқлик киритилишича, 561 та ҳолатда портловчи модда билан тўлдирилган техникадан, 175 та ҳолатда портловчи моддали камзулдан, 28 та ҳолатда эса — худкуш камаридан фойдаланилган. Еттита ҳужумни амалга оширишда бир йўла икки худкуш қўлланилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди