Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби етакчиларидан бири Достон Ҳамдамов фаолиятини пойтахтнинг бошқа бир гранди — «Пахтакор» сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
«Пахтакор» Достон Ҳамдамовни нишонга олган. Бунга қадар клуб «Бунёдкор»дан Отабек Шукуровни ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаганди. Аммо Шукуров фаолиятини Амирликларда давом эттиришга қарор қилди ва «Шаржа» клуби билан шартнома имзолади.
«Бунёдкор» етакчиларидан бири Отабек Шукуров эркин агент мақомида «Шаржа» билан шартнома имзолади
Шунингдек, «Пахтакор» Икром Алибоевни ҳам қўлга кирита олмаганди. Ярим ҳимоячи ўзининг асл жамоаси бўлган «Локомотив» билан икки йиллик шартнома имзолаб улгурди.«Пахтакор» Икром Алибоевни қўлга кирита олмади. Футболчи «Локомотив» билан 2 йиллик шартнома тузди
Достон Ҳамдамовнинг «Бунёдкор» билан шартномаси қачонгача амалда экани борасида аниқ маълумот йўқ. У Ўзбекистон Олий Лигасида ҳозирга қадар 89 та ўйинда иштирок этган бўлиб, рақиблар дарвозасига 34 та гол уришга муваффақ бўлган.Достон Ҳамдамов 5 январь куни Ўзбекистон U23 термаси сафида Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади.
Изоҳ (0)