Ҳужумчи Игорь Сергеев «Пахтакор»ни эркин агент сифатида тарк этган. Яъни, унинг янги клуби «Ал-Дафра» Тошкент грандига бир тийин ҳам ўтказиб бермаган. Бу ҳақда футболчининг ўзи «Championat.asia» нашрига маълумот берди.
Сергеевнинг қайд этишича, унинг «Пахтакор» билан шартномаси якунига етганди. Шу сабабли ҳам клубни оддийгина тарк этган. Қолаверса, аввал айтилганидек «Ал-Дафра» билан 2020 йил январига қадар эмас, балки 2018 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Бундан келиб чиқадики, яқин-яқинда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий футболчиси бўлган Сергеев ярим йилдан кейин яна бир бор эркин агентга айланади.
Игорь Сергеев БАА қуйи лигаси вакили «Ал-Дафра» учун 1,5 миллион еврога тушган
«Пахтакор» якунига етган шартномани узайтириш таклифи билан чиққанмиди ёки йўқ — Сергеев томонидан маълумот берилмаган. Катта футболга илк қадамларини Самвел Бабаян кўмагида қўйган ҳужумчи, катта эҳтимол унинг ўзи билан ҳамкорликни давом эттиради. Кўринишидан, грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг Сергеевсиз ҳам жамоа туза олишига кўзи етган.Ҳужумчи 2017 йилги мавсум давомида «Пахтакор» учун 13 та гол уришга эришганди. Клуб ундан ташқари Шерзод Каримов, Жавоҳир Соҳибов ҳам футболчилар билан ҳам хайрлашган. Янги раҳбарият бутунлай бошқа таркибни янги мавсумга ҳозирлаётганини тушуниш қийин эмас.
Изоҳ (0)