Оренбург вилоятининг Курманаевский туманидаги турар-жойда етти киши ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Ҳалок бўлганларнинг жасадлари 1 январь, душанба куни кечқурун топилди. Улардан уч нафари болалар», — дея маълум қилади вазият билан таниш манба.
Унинг сўзларига қараганда, ҳодиса жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишламоқда. Одамлар ўлими вазиятлари аниқланмоқда. Дастлабки тахмин — ис газидан заҳарланиш.
Изоҳ (0)