Францияда Янги йил оқшомида 1 031 та автомобилга ўт қўйилди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кўрсатилган рақам ўтган йилги кўрсаткичдан юқори эканлиги таъкидланмоқда.
«Ҳар йилгидек баъзи тартибсизликларни қайд этамиз: 1 031 та машина ёқиб юборилган... Бу кўрсаткич 2012 ва 2013 йилги кўрсаткичлардан камроқ (1 193 ва 1 067), бироқ ўтган йилги кўрсаткичдан (935) бироз юқори», — дея маълум қилади бошқарма.
Байрам оқшоми якунларига кўра, 510 киши ҳибсга олинган, бу ҳам ўтган йили қўлга олинганлардан кўпроқ.
Жамоатчилик тартибининг бузилишига қаршилик кўрсата туриб саккиз нафар полиция ходими ва уч нафар ҳарбий хизматчи турли даражада жароҳатланганлиги таъкидланади.
Янги йил оқшомида жами 140 минг француз полициячиси, жандарм, ҳарбий хизматчи, ўт ўчирувчи ва бошқа қутқарув бирлашмалари вакиллари хизматда бўлди.
Изоҳ (0)