Ҳиндистонда тўй — қимматбаҳо маросим. Одатда уни келиннинг оиласи ўтказади, улар куёвга қалин сифатида совғалар ва пул беради. Бундан ташқари, қизнинг оиласи юзлаб меҳмонлар, асосан қариндошлар ва ёшларнинг танишлари учун тўкин-сочин зиёфат уюштириши керак. Оилада ота бўлмаса ёки оила жуда камбағал бўлса қизнинг турмушга чиқиши деярли имконсиз.
Қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчи ҳиндистонлик бизнесмен Махеш Савани бир неча йилдан буён оммавий тўйлар уюштиради. Яқинда Сурат шаҳрида ана шундай тантана ўтказилди. Унда 251 жуфт келин-куёвнинг тўйи бўлиб ўтди, деб ёзади TravelAsk.
Савани каньядан маросимини амалга оширди. У одатда қизини турмушга бераётган оталар томонидан амалга оширилади. Миллиардер қизларни турмушга бера туриб, илоҳий марҳаматга эришишига ишонади.
Саванининг ҳикоя қилишича, у илк бор шундай тўйни 2008 йилда ўтказган. Ўшанда унинг ходимларидан бири қизининг тўйи олдидан вафот этган эди.
Олмос магнати нафақат тантаналар ўтказиб беради, балки ёшларга ҳашаматли совғалар ҳам ҳадя қилади. Ўтган йилларда у келин-куёвларга мебель ва маиший буюмлар совға қилган, шунингдек, ҳар бир келин 500 минг рупий ҳадя олган.
Келин-куёвлар орасида бир христиан ва бешта мусулмон жуфтлиги, шунингдек, ОИВга чалинган икки келин ҳам бор
Миллионер христиан келин Приянка Гамитга дуо бермоқда
Маросимга тайёргарлик
Тўй маросимлари
Христиан жуфтлиги
Тўйни томоша қилиш учун минглаб одам келди
Изоҳ (0)