Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг марказий ва шимоли-шарқий қисмига ёпирилган совуқ ва қор туфайли камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб, New York Times маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Нашрга кўра, қишки совуқлар Чикаго атрофида (Иллинойс штати) икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Канзас штатида йўллар музлагани сабабли юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлди.

Жанубий Дакота штатида 83 ёшли аёл қор уюмига тиқилиб қолган машинадан чиқиб, қўшни Миннесота штати чегарасидаги ягона шаҳарчага етиб олмоқчи бўлганида музлаб қолди.

АҚШ Миллий метеорология хизматининг билдиришича, мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечки пайт -17 даражагача совиб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради