Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига Сейтанов Азат Исмайлович раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» қабулхона ходимларига таяниб хабар берди.
А.Сейтанов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Азат Исмайлович 1964 йили Кегайли туманида таваллуд топган. У иш фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар судининг суд ижрочиси, иш ўрганувчи-судья, катта суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи мутахассиси, маслаҳатчиси, Қўнғирот туман халқ судининг судьяси, Чимбой туман халқ судининг раиси, Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг раиси, Нукус шаҳри «Ҳуқиқий қоргауши» адвокатлик бюросида адвокат-стажёр, «Агробанк» ОАTБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси юридик бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (0)