27 декабрь куни Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан «Умра-2018» мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани учун афв қарори асосида озодликка чиқарилган фуқаролар учун Самарқанд вилоятига икки кунлик зиёрат ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зиёратчилар биринчи куни «Имом Бухорий» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Улар ушбу масканда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.
Сафарнинг иккинчи куни эса Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошланди. Шундан сўнг зиёратчилар Регистон майдонини томоша қилиб, сафарини Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида якунлади.
«Зиёратчилар учун барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона, зиёрат ишларига оид мутахассис ходимлар, юмшоқ ўринли автобуслар ҳамда ЙПХ ходимлари бириктирилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)