Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди. Бу ҳақда чарм қўлқоп устаси ўзининг Instagram саҳифасида маълумот берган.
Шу вақтга қадар ўз ёшини кичиклаштирган футболчилар ишини Адлия вазирлиги ўрганиб чиқишни бошлади
Бугун мен Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашдим. Биз мамлакатимиз футболининг ҳозирги ҳолати ва келажаги борасида суҳбатлашдик. Ишондимки, футболимиз келажаги ишончли қўлларда.Юқоридаги жумлаларни боксчининг Instagram саҳифасида учратиш мумкин. Профессионал рингга қадам қўйиб, ундаги кетма-кет уч жангида зафар қучган Ғоибназаров қандай қилиб ЎФФга бориб қолгани ва таклиф кимдан чиққанига ойдинлик киритмаган.Умид ака, сиз ажойиб инсонсиз, аъло даражадаги раҳбарсиз. Сиз билан танишганимдан хурсандман. Сизга сиҳат-саломатлик ва профессионал фаолиятингиз давомида катта омадлар тилаб қоламан.
Фазлиддин Ғоибназаров, профессионал боксчи
Изоҳ (0)