Вашингтон марказида, метронинг Геллери-Плейс бекати яқинида номаълум шахс отишма уюштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эркак атрофдаги бинолар ва реклама конструкцияларни ўққа тутгани билдирилмоқда.
Гувоҳлар эркак қора кийим кийган, 40 ёшлар атрофидаги қора танли шахс эканлигини маълум қилди. Полиция уни қўлга олиш учун киришди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)