Америка етакчиси яна бир марта АҚШ Ироқ ва Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонганлигини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари сони 35 мингдан минг кишигача қисқаргани ҳақидаги хабарни ўз президентлиги билан боғлади.
«20 январь — Трамп инаугурацияси куни — ИШИДнинг 35 мингга яқин жангариси Сурия ва Ироқнинг 17,5 минг квадрат мил (45 минг квадрат километрга яқин) ҳудудини эгаллаб турган эди. 21 декабрь ҳолатига АҚШ ҳарбий тизими 1 900 квадрат милга (тахминан 5 минг квадрат километр) яқин ҳудудни назорат қилаётган минг нафарга яқин жангарини қайд этди», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)