27 декабрь куни Москвада Қозоғистон ва Россия раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради EADaily. Учрашув давомида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путинга мурожаат этар экан, айни дамда мамлакатни бошқаришга қодир бошқа етакчини кўрмаётганини таъкидлади.
«Айни дамда Россия учун бошқа бирор етакчи кўринмаяпти», — деди Назарбоев, 2018 йили мамлакатда бўлиб ўтадиган президент сайлови ҳақида фикр билдирар экан.
«Сиз, сиқувга қарамай, иқтисодиётни ривожлантира олишингизни, халқ учун шароит яратиб беришни, ривожланишнинг янги босқичига чиқишни таъминлай олишингизни исботлаб бердингиз. Россия халқи тўғри танлов қилишига ишончим комил. Ростини айтаман, Қозоғистон сиз томонда», — деди у Путинга.
Олдинроқ Назарбоев биринчилар қаторида Путинга бўлажак сайловда муваффақият тилаган эди.
Изоҳ (0)