Кеча — 26 декабрь куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби футболчилари учун зиёфат ташкил қилинди. «Эзидёр» ресторанидаги тантана 2017 йилги мавсумдаги «олтин дубл»ни нишонлаш учун эди.
«Локомотив» қаторасига икки бор «олтин дубл» қайд этди. Яъни, ҳам Ўзбекистон чемпионатида, ҳам мамлакат кубогида чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа Олий Лигадаги ғолиблик икки марта такрорланди. «Темирйўлчилар» Ўзбекистон Кубогида уч бор зафар қучишнинг уддасидан чиқа олган.
Раҳбарият бу ютуқни муносиб рағбатлантирди ва жамоа учун 21 та Gentra автомобилларини совға сифатида топширди. Бу машиналар футболчилар ва мураббийларга бўлиб берилган.
Бир йил аввал ҳам «Локомотив» раҳбарияти ўз футболчиларини худди шундай автомашиналар билан сийлаганди.
Изоҳ (0)