Фарғона вилояти Фарғона туманидаги 52-умумтаълим мактабида «Қорбобога мактуб» лойиҳаси ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, 2-синф ўқувчиси Қундузхон Маҳкамованинг қорбобога ёзган мактуби барчани эътиборини тортган.
Қизча ўз мактубида Янги йил совғаси ўрнига қорбободан ногирон акаси ва дугонаси тузалиб кетишини сўраган.
«Мактаб етакчиси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши бу хатни эътиборсиз қолдирмади. Байрам арафасида қорбобо билан биргаликда Қундузхоннинг уйига ташриф буюрди. Унинг акаси Азизбекка ногиронлар аравачаси, дугонаси Мунисахонга эса китоблар жамланмаси Янги йил совғалари сифатида топширилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)