Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган, нопок, таъмагирлик, порахўрлик ва «Ички ишлар органлари ходими» деган номга доғ тушириши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил ходимлар ҳақида гапириб ўтди.
«Масалан, жорий йилнинг 11 ойида хизмат интизомини бузганлиги учун 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, жиноят содир этганлиги учун эса 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Биз бундай масъулиятсиз ходимларни аниқлаш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ва сафларимизни тозалаш бўйича манзилли чора-тадбирларни давом эттирамиз», — дейди ички ишлар вазири.
Изоҳ (0)