Travel Ask ара тўтиқушлари ҳар куни эрталаб тупроқ ейиши сабабига ойдинлик киритди. Олимлар фикрича, тупроқ тўтиқушларда овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятининг бузилиши олдини олади.
Ара тўтиқушлари рационининг асосини ташкил қилувчи мевалар кўпинча зарарли моддаларга эга бўлиши, улар қушлар ва ҳайвонларда саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Тупроқ эса бу заҳарларни нейтраллаштириб, мевали парҳезни хавфсизроқ қилади. Бундан ташқари, тупроқ қуш организмига зарур бўлган минерал моддаларга бой.
Ара тўтиқушлари тупроқни дарёларнинг тик қирғоқларидан олади, у ерда тупроқ айниқса турли минералларга бойдир. Улар бу ерга тўда-тўда бўлиб учиб келади ва бақувват тумшуқлари билан тупроқ бўлакларини узиб олади.
Изоҳ (0)