Хитой «Яогань-30» Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошларининг учинчи гуруҳини орбитага чиқарди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Улар 26 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт бўйича 03:44 да жануби-ғарбий Сичуань провинциясидаги Сичан космодромидан «Чанчжэн-2С» ташувчи-ракета ёрдамида учирилди.
Қурилмалар орбитага муваффақиятли олиб чиқилган. Сунъий йўлдошларнинг ушбу гуруҳи атмосферадаги электромагнит нурланишларни ўрганиш ва бир қатор бошқа илмий тажрибаларни ўтказишга мўлжалланган.
«Яогань» сериясидаги сунъий йўлдошлар ер юзасини тадқиқ этиш, ҳосилдорликни баҳолаш учун лойиҳалаштирилган, улар табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўлланиши мумкин.
Изоҳ (0)