Россиялик машҳур бастакор Владимир Шаинский 92 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли, овоз режиссёри Вячеслав Шаинский маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, у агентлик мухбири билан телефон суҳбати чоғида отасининг вафотини тасдиқлаган.
Ижодкорнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Владимир Шаинский РСФСР халқ артисти, СССР давлат мукофоти совриндори ҳисобланади. У «Антошка», «Катерча», «Билмасвой ва дўстларининг саргузаштлари», «Мамонтчанинг ойиси» сингари кино ва мультфильмларга мусиқа басталагани билан машҳур. Шунингдек, у Чебурашка ва Тимсоҳ Гена ҳақидаги мультфильмлар учун мусиқа ёзган.
2007 йилдан буён у Сан-Диегода (АҚШ) истиқомат қилаётган эди.