12 январь куни ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 12-жангини ўтказади, деб ёзди Boxing Sceane нашри.
Persona. Шоҳжаҳон Эргашев кўча безориси эмас. У қўли синиб кетганида ҳам ўз жангида ютиб чиққанди (видео)
Шу куни Эргашевга америкалик Сони Фредриксон рақиб бўлади. Ўз вазн тоифасида рейтингда саккизинчи бўлиб турган Фредриксон, фаолияти давомида 18 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб эта олган. 12 та жангни нокаут билан якунлаган.Persona. Шоҳжаҳон Эргашев проф рингда Фазлиддин Ғоибназаров билан тўқнаш келишни истамайди. Нега?
Шоҳжаҳон Эргашев эса проф рингдаги 11 та жангида 11 та ғалабага эришган ва барча рақибларини нокаут қилишга эришган. Икки енгилмас боксчи ўртасидаги тўқнашувга Нью-Йоркдаги Turning Stone Resort Casino in Verona ринги мезбонлик қилади.Мазкур жанг Тошкент вақти билан 13 январь тонгига, соат 8:00 га тўғри келади. Боксчининг «Дарё»га маълум қилишича, агар Сони Фредриксон ҳам мағлуб этилса, Шоҳжаҳон Эргашев ўз вазн тоифаси рейтингида кучли 10 таликка кириб олади.
Изоҳ (0)