«Реал» ҳамда «Барселона» ўртасидаги «Эль-Класико» мазкур икки жамоа учун 2017 йилдаги сўнггиси бўлди. Шу тариқа улар янги йил таътилига чиқиб кетди.
«Барселона» Суперкубок учун «Реал»дан аламини олди ва «Сантьяго Бернабеу»дан йирик ғалаба билан қайтди
2017 йил якунларига кўра France Football Криштиану Роналдуни «Олтин тўп»га лойиқ кўрган бўлса, ФИФА The Best совринини айнан португалиялик ҳужумчига топширганди. Бунда «Реал»нинг Ла Лигада зафар қучиши ҳамда Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки бор ғолиб чиққан ягона жамоага айланиб олиши муҳим рол ўйнаганди.2017 йилни эса Месси ва «Барселона» яхшироқ кўрсаткич билан якунлади. Каталония клуби «Қироллик жамоаси»идан 14 очкога ўзиб кетди. Ҳали 2-давра бошланмай туриб фарқнинг бу қадар катталашиб кетиши, чемпионлик масаласи ҳал қилиндими қабилидаги саволларни келтириб чиқарди.
«Эль-Класико»га қадар ҳар икки футболчи 2017 йил ҳисобидан 53 тадан гол урган бўлиб турганди. «Сантьяго Бернабеу»да аргентиналик ҳужумчи 54-голини уришга эришди ва бу борада Криштидан илгарилаб кетди.
Бироқ ўрта ҳисобда Роналдунинг кўрсаткичлари яхшироқ. У 60 та ўйинда 53 та гол урди. Мессига эса 54 та гол учун 64 та ўйин керак бўлди. Бу Роналдунинг натижаси 0,4 фоизга яхшироқ эканини билдиради.
Жамоадошларига голли паслар бериш бобида эса Месси яхшироқ натижага эга. Унда бундай паслар сони 16 та, Роналдуда эса 13 та.
Лионель Месси йил давомида «Барселона» учун 50 та, Аргентина термаси учун 4 та гол урди. Криштиану «Реал» фойдасига 42 та, Португалияга эса 11 та гол уриб берди.
Лионель Месси «Эль-Класико»лар тарихида гол уриш бўйича энг яхши футболчи мақомини янада мустаҳкамлади. Роналду эса Альфредо Ди Стефано билан тенглашиб олиш имкониятини вақтинча қўлдан бой берди.Зидан ўзаро тўқнашувларнинг кетма-кет 5 тасида Вальвердедан устун келганди. Бу сафар «Барса» устози ғолиб чиқди
«Эль-Класико» тўпурарлари
- Лионель Месси — 24 та
- Альфредо Ди Стефано — 18 та
- Криштиану Роналду — 17 та
- Раул — 15 та
- Ференц Пушкаш — 14 та
- Сесар Родригес — 14 та
- Франциско Хенто — 14 та
Изоҳ (0)