Жанубий Корея Республикаси ҳеч қандай дастлабки шартларсиз КХДР билан мулоқот бошлашга тайёр. Бу ҳақда 22 декабрь, жума куни Сеулда бирлашув вазири Чо Мён Гён маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ташвишга солувчи масалалар бўйича Шимол билан дастлабки шартларсиз очиқ мулоқот олиб боришни истаймиз», — деди у. Вазир Жанубий Корея ҳукумати Пхеньян ядро муаммосини тезроқ ҳал этиш учун КХДР билан алоқаларни тиклашга қаратилган чораларни қабул қилаётганлигини таъкидлади.
У, шунингдек, КХДР спортчилари келгуси йили Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этишига умид билдирди.
Изоҳ (0)