Спортчилик карьераси давомида 7 та Олимпиадада иштирок этгани билан тарихга кирган ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Москвада бўлиб ўтган халқаро турнирда зафар қучди, деб ёзди «Оламспорт».
Олимпиада чемпиони Михаил Воронин кубоги учун йигирманчи бор ўтказилган гимнастика халқаро мусобақасида Чусовитина шоҳсупа чўққисидан жой олди. Турнирда 28 та мамлакат спортчилари иштирок этганди.
Оксана ўзи учун энг ёқимли бўлган таяниб сакрашда рақибаларига имконият қолдирмади ва олтин медални ўзиники қилиб олди. Қизиқ томони, россиялик аёл гимнастикачилар спорт гимнастикасининг тўрт туридан 3 тасида ғолиб бўлишга эришди. Фақатгина 1 та турда — таяниб сакрашда Оксана ғолиб деб топилди, деб ёзди Россия спорт гимнастикаси федерациясининг расмий сайти.
Москвада мураккаб сакрашларимдан фойдаланмадим, бунда ишончли йўлни афзал билдим. Барчаси яхши чиқди ва ўз жойимга қўнишимда ҳам камчиликлар бўлмади. Ҳаммаси мухлисларга ёқиши учун ҳаракат қилдим.Бу мусобақада биринчи бор иштирок этаётганим йўқ. Ҳар сафар катта таассуротлар билан қайтаман. Таклифлари учун раҳмат айтаман. Ахир бу ерда кўплаб дўстларим билан бирга бўлишдек бахтни ҳис қиламан.
Навбатдаги иштироким январь сўнгида Америкада бўлади. Асосий эътибор эса албатта Жаҳон Чемпионати ва Осиё Ўйинларига қаратилади. Ҳозир саккизинчи бор Олимпиада иштирок этишни орзу қилмоқдаман.
Оксана Чусовитина, спорт гимнастикачиси
Изоҳ (0)